«Милан» Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Гонсалу Инасиуни трансфер қилиши мумкин
«Россонерилар» 24 ёшли португалиялик футболчига яна қизиқиш билдиришни бошлади.
Фото: Getty Images
«Милан» «Спортинг» марказий ҳимоячиси Гонсалу Инасиуни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, «россонери» 24 ёшли португалиялик футболчига яна қизиқиш билдиришни бошлади.
Италия клуби Инасиу трансферини илк бор июн ойидаёқ кўриб чиққан эди. Эндиликда «Милан» ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида ушбу вариантга қайтиши мумкин. Ҳозирча «Спортинг»га расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.
Инасиу ўтган мавсум «Спортинг» сафида барча мусобақаларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.
Маълумот учун, Гонсалу Инасиунинг «Спортинг» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист