\"Милан\" Мойзе Кинга таклиф тайёрламоқда
Кин "Ювентус"да Аллегри билан бирга ишлаган.
Фото: Getty Images
“Милан” клуби ҳужумч чизиғини кучайтириш мақсадида бир нечта футболчиларни кузатмоқда.
Sport Mediaset хабарига кўра, "россонерилар" бош мураббийи "Ювентус"да муваффақиятли ҳамкорлик қилган "Фиорентина" форварди Мойзе Кин билан яна бирга ишлаш истагини билдирган.
Аввалроқ Душан Влахович номзоди ҳам илгари сурилганди.
25 ёшли Кин А Серияда ажойиб мавсум ўтказди ва 32 ўйинда 19 та гол уриб, турнир тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Унинг ўйини эътибордан четда қолмади - энди "россонерилар" уни ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсад сифатида кўришмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист