«Милан» Модричнинг келажаги борасида қарор қабул қилди
Хорватиялик футболчи ўтган ёзда «россонерилар» сафига қўшилганди.
ФОТО: Getty Images
Италиянинг «Милан» клуби ёзда жамоага келиб қўшилган 40 ёшли яримҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, хорватиялик футболчи клубдагиларни ўз ўйини билан шу қадар ҳайратда қолдирганки, раҳбарият ҳамкорликни давом эттиришни тўғри қарор деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Модрич 2025 йилнинг ёзида «Реал»ни тарк этиб, эркин агент сифатида «Милан» сафига қўшилди. Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунга етади.
Маълумот учун, Модрич жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист