locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Милан\" Модрич учун йилига 3,5 млн евро маош бермоқчи

Футболчи Миланга йўл олиши кутилмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Милан" Модрич учун йилига 3,5 млн евро маош бермоқчи
Фото: Getty Images

“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини “Милан”да давом эттиришга яқин турибди.

Football Italia хабарида айтилишича, томонлар “1+1” схемаси бўйича шартнома имзолаш имкониятини муҳокама қилмоқда.

39 ёшли хорват футболчига йилига 3 — 3,5 миллион евро маош таклиф қилинмоқда.

Модрич клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Реал” шарафини ҳимоя қилади. У Мадрид клубида 13 мавсум ўтказиб, 591 та ўйинда 43 та гол ва 95 та голли пас билан иштирок этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг