Милан Митрович «Сўғдиёна» билан хайрлашди
У етти йил давомида Жиззах клубида ўйнаган.
Фото: Сўғдиёна ПФК
Жиззахликлар қалбида алоҳида ўрин эгаллаган легионер дарвозабонимиз Милан Митрович «Сўғдиёна» билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Сўнгги етти ярим йил давомида у дарвозамиз мустаҳкамлиги учун барқарор ўйин кўрсатиб келди. 2021 йилги Суперлига мавсумида жамоамиз кумуш медални қўлга киритишида, ОФК кубогидаги муваффақиятли иштирокимизда ва бир қатор муҳим учрашувларда Милан ўз ҳиссасини қўшди. Унинг меҳнати, фидойилиги ва профессионаллиги учун жамоамиз ҳамда мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади хабарда.
Милан Митрович Суперлигада 147 та ўйин, жами 13 189 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ўзбекистон кубогида 15 та ўйин. ОФК кубогида 6 та ўйин, жамоа билан бирга ярим финалгача етиб борган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист