locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Менянга шартномани узайтириш бўйича фойдали таклиф юборди

«Россонерилар» дарвозабонга йилига 5 миллион евро маош беришга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» клуби ўз дарвозабони Микки Менянга шартномани узайтириш бўйича сахий таклиф киритди. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, «Милан» Менянни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига — Рафаэл Леау билан тенг даражага олиб чиқишга тайёр. Италия клуби француз посбонига клубдаги маош лимити доирасида максимал маош, яъни йилига 5 миллион евро таклиф қилмоқда. Шунингдек, Менянга сезиларли бонуслар ҳам ваъда қилинмоқда.

Ҳозирча музокаралар якуний босқичга етиб бормаган. Шунга қарамай, «Милан» раҳбарияти жуда оптимистик кайфиятда — улар ҳозирча бошқа бирор клуб бу таклифни яхшилай олади, деб ҳисобламаяпти. Менян яқин вақт ичида «Милан»нинг таклифига жавоб бериши керак.

Микки Меняннинг амалдаги шартномаси 2026 йил июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда француз дарвозабон «Милан» сафида 18 ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 8 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Меняннинг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳолайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг