\"Милан\" Меньян учун қанча сўрагани маълум
У АПЛга йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images
“Челси” клуби франциялик дарвозабон Майк Меньян учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, Лондон клуби Меньян бўйича “Милан” билан боғланган ва дастлабки музокарани ўтказган.
Қайд этилишича, миланликлар футболчи учун 30 миллион евро талаб қилган. Майкнинг клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда 29 ёшли посбон А Серияда 37 ўйинда майдонга тушди ва шулардан 13 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.