locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Меньян билан музокараларни давом эттирмоқда

Франциялик посбон 2021 йилдан бери "россонерилар" сафида ўйнаб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» Меньян билан музокараларни давом эттирмоқда
ФОТО: Getty images

“Милан” клуби дарвозабон Майк Меньян билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти бир неча ойдан бери чўзилиб келаётган музокараларни якунлаш ва имзо қўйишга жуда яқин турибди.

Қайд этилишича, Меньяннинг янги битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган бўлади. Шартнома доирасида футболчининг маоши йилига 6 миллион евро ва бонуслардан иборат бўлиши, шунингдек келишувни 2030 йилгача узайтириш опцияси ҳам киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Майк Менян 2021 йилдан бери “Милан” сафида тўп суриб келади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг