locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Милан” “Манчестер Сити”нинг Рейндорс бўйича биринчи таклифини рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Милан” “Манчестер Сити”нинг Рейндорс бўйича биринчи таклифини рад этди
ФОТО: Getty Images

Италиянинг “Милан” клуби “Манчестер Сити”нинг Тижани Рейндорс бўйича юборган таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.

Манбага кўра, инглизлар 26 ёшли голландиялик футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилган, аммо “россонерилар” бу суммани етарли эмас деб ҳисоблайди.

Қайд этилишича, “Манчестер Сити” тез орада янада яхшиланган таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Рейндорс ўтган мавсум А Сериясининг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди. У чемпионатда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг