«Милан» Майк Менян билан 2031 йилгача келишувни узайтирмоқчи
Энг клубда энг кўп маош олувчи ўйинилардан бирига айланади.
ФОТО: Getty images
Француз дарвозабони Майк Менян ўзининг ҳозирги жамоаси — «Милан» билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.
Манбага кўра, томонлар битимни 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалламоқда. Янги келишувга асосан, Менян «россонери»нинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланади — унинг йиллик маоши 5,7 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда 30 ёшли посбон 16 учрашувда майдонга тушди: 13 гол ўтказиб юборди ва 8 баҳсда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист