«Милан «Ливерпуль» ҳимоячисига таклиф юборди
Фото: Getty Images
"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Жо Гомес фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, "Милан" англиялик 28 ёшли футболчини сотиб олиш учун расмий таклиф юборди.
Ўз навбатида мерсисайдликлар ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр, фақат "Кристал Пелас"дан Марк Гуеҳини сотиб олиши керак. Гомес 2015 йилда "Ливерпуьл" футболчисига айланган.
Янги мавсумда у Англия Премьер-лигасининг атиги бир ўйинида майдонга тушди ва 18 дақиқа майдонда ўтказди. Гомеснинг Англия чемпиони билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист