locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Леаунинг трансфер нархини белгилади

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» Леаунинг трансфер нархини белгилади
ФОТО: Getty images

«Милан» клубининг португалиялик вингери Рафаэл Леау ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Corriere dello Sport нашри тарқатган маълумотларга кўра, Италия клуби 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг сотувидан 50 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэл 2019 йилнинг август ойидан буён «россонерилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

А Сериянинг якунланган мавсумида Леау 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг