locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Леау трансфери бўйича «Галатасарой»га ўз шартларини қўйди

«Россонерилар» футболчини фақат тўлиқ трансфер асосида қўйиб юбормоқчи ва унинг учун 50–60 миллион евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Галатасарой» «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олиш вариантни кўриб чиқишда давом этмоқда. Португалиялик футболчи Истанбул клубининг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди.

Журналист Маттео Моретто маълумотига кўра, «Милан» Леауни сотишга тайёр, бироқ клуб трансфер бўйича қатъий шарт қўйган. «Россонерилар» футболчини фақат тўлиқ трансфер асосида қўйиб юборишни истайди ва унинг учун 50–60 миллион евро талаб қилмоқда.

Шунингдек, «Милан» Леауни кейинчалик мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага бериш вариантни муҳокама қилишни истамаяпти. Шу сабаб, агар «Галатасарой» футболчини қўлга киритишни истаса, италияликлар талаб қилаётган трансфер суммасига яқин таклиф билан чиқиши керак бўлади.

Аввалроқ «Милан» Рафаэл Леау учун 35 миллион евролиқ таклифни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Португалиялик футболчи 2019-йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг