locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» «Лацио» ҳимоячисини сотиб олиш учун 20 млн евро тўлашга тайёр

«Россонерилар» трансферни ёзда амалга оширишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Лацио» марказий ҳимоячиси Марио Ҳил жамоасини ўзгартириши мумкин. AS нашри хабарига кўра, 25 ёшли футболчини Италия гранди «Милан» ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотларига кўра, «россонерилар» испаниялик ҳимоячи трансфери учун 20 миллион евро тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, миланликлар Ҳилни ёзги трансфер ойнасидан сотиб олишни режалаштирмоқда. Ўша вақтда футболчининг «Лацио» билан амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолади.

Марио Ҳил 2022 йил ёзида Мадриднинг «Реал» клуби академиясидан «Лацио»га 6 миллион евро эвазига ўтган эди.

ОАВ маълумотларига кўра, «қироллик клуби» ҳимоячининг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 50 фоизига эга. Шу тариқа, агар «Милан» ва «Лацио» ўртасидаги келишув амалга ошса, «Реал» 10 миллион евро даромад кўради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг