locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» клуби расмий сайтида «Вест Хем Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Никлас Фюллкругнинг ижара асосида жамоага қўшилгани маълум қилинди

"Италиянинг «Милан» клуби Никлас Фюллкругнинг «Вест Хем Юнайтед»дан сотиб олиш имконияти билан ижара асосида клубга қўшилганини мамнуният билан эълон қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» клуби расмий сайтида «Вест Хем Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Никлас Фюллкругнинг ижара асосида жамоага қўшилгани маълум қилинди
photo: Google

«Милан» клуби расмий сайтида «Вест Хем Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Никлас Фюллкругнинг ижара асосида жамоага қўшилгани маълум қилинди.

"Италиянинг «Милан» клуби Никлас Фюллкругнинг «Вест Хем Юнайтед»дан сотиб олиш имконияти билан ижара асосида клубга қўшилганини мамнуният билан эълон қилади.

Никлас Фюллкруг 1993 йил 9 февраль куни Германиянинг Ганновер шаҳрида туғилган. У «Вердер» ёшлар академиясида таълим олган ва профессионал фаолиятини Германияда бошлаб, «Гройтер Фюрт», «Нюрнберг» ҳамда «Ганновер 96» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2019 йили эса «Вердер»га қайтган.

2023 йил ёзида у Дортмунднинг «Боруссия»сига ўтиб, бир мавсумда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урган. Улардан учтаси Чемпионлар лигасида қайд этилган бўлиб, ушбу мусобақа финалида «Реал»га қарши баҳсда ҳам асосий таркибда майдонга тушган.

«Боруссия»дан кейин немис ҳужумчиси Англия Премьер-лигасига йўл олди ва «Вест Хем Юнайтед» сафига қўшилди.

2022 йил ноябрь ойида Фюллкруг илк бор Германия миллий терма жамоасига чақирилди ва Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган терма таркибига киритилди.

Никлас Фюллкруг «Милан» сафида 9-рақамли футболкада тўп суришини клуб маълумотида қайд этилди" — дейилади клуб хабарномасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг