«Милан» қишки трансферлар вақтида Натан Акени ўз сафига қўшиб олмоқчи
«Россонерилар» нидерландиялик ҳимоячига мунтазам ўйин амалиёти таклиф қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу борада футболчига «Милан» қизиқиш билдирган, дея хабар беради Corriere Dello Sport.
Манбага кўра, нидерландиялик Аке қишки трансфер ойнасида «Милан»нинг устувор мақсадига айланган. Италия клуби футболчига мунтазам ўйин амалиётини таклиф қилмоқда, шунда у 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Нидерландия терма жамоасига чақириқ олиш имкониятини оширади.
Аке «Сити» сафига 2020 йил ёзида қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушган, аммо самарали ҳаракатлар қайд этилмаган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали бозор қийматини 18 миллион евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист