“Милан” Гонсалу Рамуш бўйича “ПСЖ”га расмий таклиф юбoрди
Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Италиянинг “Милан” клуби ПСЖ ҳужумчиси Гонсалу Рамуш трансфери бўйича Франция клубига расмий таклиф билан чиқди.
Маълумотларга кўра, “россонерилар” 24 ёшли португалиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантин таклиф қилган. Бироқ ПСЖ ушбу таклифни етарли деб ҳисобламаяпти ва футболчини фақат мажбурий сотиб олиш шарти билан қўйиб юборишга тайёр.
Қайд этилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва яқин кунларда янги таклиф тақдим этилиши мумкин.
Маълумот учун, Гонсалу Рамуш 2023 йилнинг ёзида “Бенфика”дан ПСЖ сафида қўшилган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.