locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Милан” Фофананинг нархини белгилади

Фофана жорий мавсумда ҳали майдонга тушмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Милан” ярим ҳимоячиси Юссуф Фофанага Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. 27 ёшли франциялик футболчи “Брайтон”, “Кристал Пэлас” ва “Ноттингем Форест” эътиборига тушган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Ҳозирча “Милан” Фофана бўйича расмий таклиф олмаган. Бироқ Италия клуби футболчи учун 15–20 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Фофана жорий мавсумда ҳали майдонга тушмаган. Унинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Юссуф Фофананинг бозор қийматини 23 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг