«Милан» Фоденни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Бироқ ҳозирча «Манчестер Сити»га расмий таклиф юборилмаган.
ФОТО: Getty images
Италиянинг «Милан» клуби «Манчестер Сити» юлдузи Фил Фоденни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Хабарларга кўра, «россонерилар» англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячини жамоанинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда. Клуб раҳбарияти трансфер бўйича шартлар ва эҳтимолий келишув вариантларини таҳлил қилмоқда.
Бироқ ҳозирча «Манчестер Сити»га расмий таклиф юборилмаган. Шунингдек, Фоденнинг Англия чемпионлари билан узоқ муддатли шартномаси ва унинг жамоадаги муҳим ўрни эҳтимолий трансферни амалга оширишни анча мураккаблаштириши мумкин.
Айни вақтда томонлар ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ, аммо «Милан» вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист