locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Милан” ЕЧЛ чиқа олмагани сабаб 55 млн евро йўқотди

“Милан” ЕЧЛ чиқа олмагани сабаб 55 млн евро йўқотди
Фото: Getty Images

“Милан” Чемпионлар Лигаси чиқа олмагани учун 55 млн евро йўқотди. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

Қайд этилишича, Италия клуби А Серияда жорий мавсум якунларига кўра еврокубколарнинг бирортаси йўлланма ололгани йўқ. Мавсум якунланишига бир тур қолганида “россонерилар” турнит жадвалида 9-поғонани эгаллаб турибди.

Қайд этилишича, "Милан" турнирга йўл олмагани учун 40 миллион евро йўқотди, шунингдек, гуруҳ босқичида уй учрашувларини ташкил қилишдан 15 миллион евро ишлаб ҳам олмайди.

Миланликлар Чемпионлар лигасида ўйнаган бу мавсумдаги даромадни ҳисобласак, клуб 80 миллион евро йўқотади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг