locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Довбикни кузатмоқда

Украиналикнинг "Рома" билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» Довбикни кузатмоқда
ФОТО: Getty images

"Милан" "Рома"нинг украиналик ҳужумчиси Артём Довбикни кузатмоқда. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Милан" клуби қишки трансферлар вақтида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Клуб "Рома" форварди Артём Довбикни ҳамон кузатиб бормоқда.

Шунингдек, "россонерилар" муқобил вариант сифатида Франциянинг "Страсбург" клубидан Хоакин Паничелли ёки "Парма"дан Матео Пеллегрино трансферини кўриб чиқмоқда, аммо уларнинг трансфери қишда амалга ошиши даргумон.

Маълумот учун, Артем Довбик жорий мавсум "Рома" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Украиналикнинг "Рома" билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг