locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Диашни cотиб олишга тайёр

Диашнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» Диашни cотиб олишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Милан» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диашни марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Манбага кўра, «Милан» ҳозирча 29 ёшли португалиялик футболчи бўйича расмий таклиф юбормаган ва футболчининг ўзи билан ҳам ҳеч қандай келишувга эришмаган.

Диашнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Шунингдек, манчестерликлар ҳимоячини сотиш ниятида эмаслиги ҳақида аввал ҳам хабарлар тарқалган.

Ўтган мавсумда Рубен «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 33 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урган ва 4 марта огоҳлантирилган.

Transfermarkt портали Диашнинг бозор қийматини 55 млн евро деб баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг