locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Милан\" дарвозабони фаолиятини Манчестер клубида давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Милан" дарвозабони фаолиятини Манчестер клубида давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

Камерунлик дарвозабон Андре Онана ёзда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” Онана тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига “Милан” посбони Майк Меньянни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Жамоа бош мураббийии Рубен Аморимнинг шахсан ўзи франциялик посбон билан ишлашни истамоқда.

30 ёшли дарвозабоннинг “Милан” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Манчестер Юнайтед” Меньян учун ягона даъвогар эмас. Унга “Челси” ва “Астон Вилла” жамоалари томонидан ҳам қизиқишлар борлиги айтилмоқда. Ҳозирда унинг трансфер баҳоси 25 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг