«Милан» Аканжи трансфери учун 15 миллион евро таклиф қилди
м
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 30 ёшли швейцариялик футболчи “россонерилар” билан музокараларни давом эттирмоқда.
Миланликлар унинг трансфери учун 15 миллион евро таклиф қилган. Бироқ “Сити” уни қимматроқ нархга сотишни режалаштирган.
Аканжининг трансфер қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Аканжи ўтган мавсум "шаҳарликлар" таркибида Англия чемпионатида 26 ўйин ўтказиб, 3 та сариқ карточка олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист