locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Микки ван де Вен «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» қизиқиш доирасида

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Микки ван де Вен «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» қизиқиш доирасида
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида тўп тепаётган Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Микки ван де Вен Англия Премьер-лигасининг икки топ-клуби эътиборига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб ҳам ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида ван де Веннинг трансферини кўриб чиқмоқда.

Бироқ «Тоттенхэм»нинг футболчи билан амалдаги шартномаси жамоага музокараларда кучли позицияни таъминлайди. Шу сабабли нидерландиялик ҳимоячининг эҳтимолий трансфери осон кечмаслиги ва харидор клубга анча қимматга тушиши мумкин.

Микки ван де Вен «Тоттенхэм» билан шартномасини 2031 йилнинг июнь ойи охирига қадар имзолаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, 25 ёшли ҳимоячининг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Ван де Вен жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида «Тоттенхэм» таркибида 4 та учрашувда майдонга тушди ва бир марта сариқ карточка олди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг