locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Микел Артета Виктор Гёкерешнинг ЙЧЛ яримфиналидаги ўйинига юқори баҳо берди

Швециялик форвард ушбу босқичда битта гол муаллифи бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета УЕФА Чемпионлар Лигаси яримфиналининг дастлабки баҳсида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши (1:1) кечган учрашувдан сўнг, ҳужумчи Виктор Гёкерешнинг ҳаракатлари ҳақида ўз фикрини билдирди. Швециялик форвард ушбу баҳсда пеналти ишлашга ва уни аниқ амалга оширишга муваффақ бўлди.

«Ўйлайманки, у биринчи бўлимда, айниқса биз устунлик қилган пайтимизда жуда яхши ўйнади. У голли вазият яратди ва пеналтидан унумли фойдаланди — гол уришда совуққонлик намоён этди. Иккинчи бўлимда вазият бироз ўзгарди, бунда рақибга ҳам муносиб баҳо бериш керак. Аммо биз анча яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўйин сценарийси ўзгаргач, биз ҳам мослашишга мажбур бўлдик. Якунда ўйинни ижобий якунладик, деб ҳисоблайман», — дейди Артета.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 5 май куни Лондоннинг «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг