Европа чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки учрашувининг “Арсенал” ҳамда “ПСЖ” жамоалари ўртасидаги қаршилиқдан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Микел Артета матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдирди:
“Вақтимиз бор. Гапларим “Реал”ни уйда 3:0 ҳисобида мағлуб қилган ўйинимиздаги билан бир хил. Парижга боришимиз ва баҳсни ютушимиз шарт.
15-20 дақиқадан кейин ўйинимизни ўзгартира олдик. Рақиб кичик имкониятдан фойдаланиб кетди. Агар чемпионлар лигасини ютмоқчи бўлсанг, унда нимадир ўзига хос иш қилишинг керак. Мен биргаликда ўша ишни бажармоқчиман. Нимани ўзгартирмоқчи эканлигимни айта олмайман.
Дастлабки дақиқаларда хатолар бўлди. Махсус вазиятларни ярата олмадик. Рақибнинг ярим ҳимоячилари ҳам орқага қайтиб ўйнади. Доннарумма билан бирга-бир вазиятдан ҳам фойдалана олмадик.
Жавоб ўйини олдидан имкониятларимизни фоизларда қандай эканлигини билмайман, лекин шунisi аниқки, финалда ўйнаш учун жуда-жуда кўп имкониятларга эгамиз. Яна қайтараман, финалда ўйнашни истасанг, унда нимадир ўзига хос иш қилишинг керак. Келинг, буни Парижда амалга оширамиз.
Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар ҳаммасини яхши бошқаришга ҳаракат қилишди. “ПСЖ” каби жамоалар билан ўйинда 95 дақиқа устунлик билан ўйнай олмайсиз, бу имконсиз, бироқ ўйиннинг қайси қисмида қандай устунлик қилишни биламиз",–дейди мутахассис
Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!