locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Михаило Мудрик “Челси”ни вақтинча тарк этиши мумкин

25 ёшли Мудрик дисквалификацияси бекор қилингач, “Челси” билан машғулотларга қайтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” вингери Михаило Мудрик фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Фабрицио Романо маълумотига кўра, Лондон клуби украиналик футболчини ижара асосида қўйиб юборишга тайёр.

25 ёшли Мудрик дисквалификацияси бекор қилингач, “Челси” билан машғулотларга қайтган. Энди клуб унга оптимал спорт формасини тиклаш ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш имконини берадиган вариантни кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, ушбу трансфер ойнасида футболчининг эҳтимолий манзилларидан бири Франциянинг “Страсбург” клуби бўлиши мумкин. Шунингдек, Италия чемпионатидаги клублардан ҳам қизиқиш борлиги айтилмоқда. Бироқ Мудрикнинг ўзи Англия Премьер-лигасида қолишни истамоқда.

Мудрикнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Ҳозирча унинг қайси клубга ижара асосида ўтиши борасида якуний қарор қабул қилинмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг