Михаило Мудрик “Челси”ни тарк этиши мумкин
Манбага кўра, айни пайтда 25 ёшли украиналик футболчини ижарага бериш варианти муҳокама қилинмоқда.
Фото: Getty Images
“Челси” вингери Михаило Мудрик ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Лондон клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Fabrizio Romano маълум қилди.
Манбага кўра, айни пайтда 25 ёшли украиналик футболчини ижарага бериш варианти муҳокама қилинмоқда. Мудрикнинг ўзи Англия Премьер-лигасида қолиб, фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни истамоқда.
Футболчига асосий даъвогарлардан бири сифатида “Лидс” тилга олинмоқда. Клуб аввалроқ Мудрикка қизиқиш билдирган. Шунингдек, унинг хизматларига “Тоттенхэм” ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Маълумот учун, Мудрик 2023 йилда “Челси” сафига қўшилган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист