Михаил Штефан – «Динамо» футболчиси
Суперлигада мавсумнинг иккинчи қисми стартидан аввал «Динамо» жамоаси селекция жараёнини давом эттирмоқда.
Ёзги трансфер ойнасида «Динамо» клуби Молдова миллий жамоаси ҳимоячиси Михаил Штефан билан шартнома имзолаганини маълум қилади. 24 ёшли марказий ҳимоячи билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланди. Штефан жамоа сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Молдовалик ҳимоячи сўнгги йилларда Молдова чемпионати етакчиларидан бири «Зимбру» клуби шарафини ҳимоя қилган ва июн ойи якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиб, «Динамо» ўйинчисига айланди. У жамоамиз сафида 3-рақамда ҳаракат қилади.
«Ишонамизки, Михаил Штефан Самарқанддаги фаолияти давомида ўз ўйинлари билан жамоамизнинг унутилмас ғалабаларига ҳисса қўшиб, мухлислар меҳрини қозонади», - дейилади клуб хабарида.