Михаил Мудрик “Ковентри Сити”га ўтиши мумкин
“Челси” вингери Михаил Мудрик фаолиятини “Ковентри Сити”да давом эттириши мумкин. TEAMtalk маълумотига кўра, Премьер-лига вакили 25 ёшли украиналик футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогарга айланган.
“Челси” Мудрикни тўлиқ сотишни режалаштирмаяпти. Лондон клуби узоқ танаффусдан кейин футболчига мунтазам ўйин амалиёти керак деб ҳисобламоқда ва айнан шу сабабли бир мавсумлик ижара вариантни кўриб чиқмоқда.
“Ковентри Сити”ни “Челси”нинг собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бошқаради. У Мудрикни Лондон клубидаги фаолиятидан яхши билади. “Челси” раҳбарияти ҳам “Ковентри”нинг ўйин услуби украиналик вингерни аввалги формасига қайтариш учун мос келиши мумкин деб ҳисобламоқда. Бошқа клублардан ҳам қизиқиш мавжуд, бироқ ҳозирча “Ковентри” трансфер учун энг қулай позицияда турибди.
Маълумот учун, Мудрик 2024 йил ноябридан буён расмий учрашувларда майдонга тушмаган эди. У июль охирида яна машғулот ва ўйинларда қатнашишга рухсат олди ҳамда “Челси”нинг мавсумолди турнесидаги сўнгги учта учрашувида майдонга тушди.