Михаил Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Аввалроқ украиналик футболчида допинг аниқланганди.
ФОТО: Getty Images
«Челси» вингери, украиналик футболчи Михаил Мудрик яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнасидаёқ клубини ўзгартириши мумкин.
Туркиянинг Eagle Media нашри хабар беришича, «Бешиктош» футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Истанбул клуби раҳбарияти январь ойида музокараларни фаоллаштиришга тайёр ҳамда футболчини тўлиқ сотиб олиш вариантни кўриб чиқмоқда.
Ўтган мавсумда Мудрик клуб миқёсида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ украиналик вингер допинг можаросидан сўнг январь ойидаёқ расмий ўйинларга қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлганди.
Насрулло Каримов
Журналист