locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Михаил Мудрик фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Футболчи «Челси»нинг Гонконгдаги мавсумолди йиғинида иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Михаил Мудрик фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

«Челси» вингери Михаил Мудрик фаолиятини Франция Лига 1'да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, антидопинг қоидаларини бузгани учун берилган дисквалификацияси бекор қилинганидан сўнг ҳам лондонликлар 25 ёшли украиналик футболчига 2026/2027 йилги мавсум режаларида катта ўрин ажратмаяпти.

Аввалроқ Мудрикка бир нечта клублар, жумладан, «Ковентри» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ энди «Челси» уни ижара асосида Франциянинг «Страсбург» клубига юборишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Михаил Мудрик июль ойи охирида дисквалификацияси бекор қилинганидан сўнг «Челси»нинг Гонконгдаги мавсумолди йиғинига қўшилган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг