locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мхитарян: «Ёш футболчилар учун ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан»

Футболчи клуб билан амалдаги битимини узайтирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мхитарян: «Ёш футболчилар учун ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан»
ФОТО: Getty images

«Интер» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян профессионал фаолиятидаги 20-мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу менинг профессионал футболдаги 20-мавсумим. Мен жуда бахтлиман ва бу мен учун катта аҳамиятга эга. Демак, фаолиятим давомида кўп нарсани тўғри қилганман. Айнан шунинг учун ҳам шунча йил юқори даражада ўйнай олдим.

Мен жамоадаги энг катта ёшли футболчиман ва ёшларга ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳаммасини тўғри бажаришга ва улар ўрганиши мумкин бўлган жиҳатларни кўрсатишга интиламан. Бу жуда муҳим, чунки мен уларга ёрдам беришим керак. Буни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам амалга оширишга ҳаракат қиламан. Қолгани эса уларга боғлиқ — ўрганишни хоҳлашса, бу уларнинг танлови. Биз битта жамоамиз, битта оиламиз ва мақсадларимизга биргаликда эришишимиз керак», — деди Мхитарян.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Интер» 37 ёшли арманистонлик ярим ҳимоячи билан шартномани 2027 йил 30 июнга қадар узайтирганини расман эълон қилганди.

Ўтган мавсумда Мхитарян барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг