locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мхитарян фаолиятини якунлаши мумкин — Романо

«Интер» футболчининг сўнгги қарорини кутмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Интер» клуби яримҳимоячиси Генрих Мхитарян профессионал фаолиятини якунлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба берган маълумотга кўра, футболчи жорий йилнинг феврал ойидан буён ушбу қарор устида бош қотирмоқда.

Хабарда айтилишича, «Интер» раҳбарияти ҳамон Мхитаряннинг келажаги борасидаги якуний қарорини кутмоқда. 37 ёшли футболчининг Милан клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг июн ойида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Мхитарян 2022 йилнинг июнидан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Арманистон терма жамоасининг собиқ аъзоси фаолияти давомида «Рома», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», Дортмунднинг «Боруссия», «Шахтёр», «Металлург», «Пюник» ҳамда «Сан-Паулу» ўсмирлар жамоаси рангларини ҳимоя қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг