\"Металлург\" янги футболчилар билан битим имзолади
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Металлург" селекция ишларида ҳам фаол.
photo: Metallurg FK
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Металлург" селекция ишларида ҳам фаол.
Таркибни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, яна бир неча иқтидорли, салоҳиятга эга ва жамоа олдига қўйилган мақсадга эришиш йўлида фойда келтира оладиган футболчилар билан шартнома имзоланди.
Жумладан, дарвозабонлар Моҳир Комилов ҳамда Дилруҳ Алиев, ҳимоячилар — Достон Абдулҳаев, Сардор Саъдуллаев ҳамда ярим ҳимоячилар Шерзод Комилов ва Жавоҳир Убайдуллаев янги мавсумда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.
"Бу футболчилар янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва уларга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсиз деймиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор