«Металлург» таркибни кучайтирмоқда
Жамоа Пролигада иштирок этади.
Фото: Металлург ПФК
Бекободнинг “Металлург” клуби яна қайта тикланиб, 2026 йилги мавсумни Пролигада давом эттиради.
Sports24.uz хабар беришича, клуб бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан 2028 йилнинг охиригача битим имзолаган. Унга Дурбек Умаралиев ёрдам беради. Акмал Ортиқов эса дарвозабонлар мураббийи сифатида иш бошлайди. У илгари “Металлург” сафида тўп сурган.
Таркибга катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Азим Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров ва Иброҳим Нўъмонов каби ўйинчилар билан шартнома имзоланади. Селекция ишлари давом этади ва янги ўйинчилар келиши кутилмоқда.
“Металлург” олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бу борада жамоа таркибни сифатли ўйинчилар билан кучайтирмоқчи.
Розикжон Султонмуродов
Журналист