locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Металлург» Сӯҳроб Султонов билан шартнома имзолади

Султонов 2013 — 2017-йиллар давомида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Металлург» Сӯҳроб Султонов билан шартнома имзолади
Фото: Металлург ПФК

Янги мавсумда ПРО-Лигада чемпионликни мақсад қилган "Металлург" тажрибали посбон Сӯҳроб Султоновни ўз сафига қўшиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Султонов 2013 — 2017-йиллар давомида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Сӯҳроб Султонов 1990-йил 26-март куни туғилган. Бўйи - 196 см. Фаолияти давомида кипер ОКМК, "Металлург", "Динамо", "НБУ-Осиё", "Бунёдкор", "Локомотив" каби клубларда фаолият олиб борган.

"Тажрибали дарвозабон янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва Сӯҳроб Султоновга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафида хуш келибсан деймиз".

Сӯҳроб Султонов
Туғилган санаси: 26.03.1990
Туғилган жойи: Тошкент
Бўйи: 1.96
Амплуаси: Дарвозабон
Ўйнаган жамоалари: ОКМК, "Металлург", "Динамо", "НБУ-Осиё", "Бунёдкор", "Локомотив".

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг