locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Металлург» раҳбарияти, бош мураббий ва штаб вакиллари билан танишинг

Жамоа олдида турган вазифа аниқ — Суперлигага чиқиш.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Металлург» раҳбарияти, бош мураббий ва штаб вакиллари билан танишинг
Фото: Металлург ПФК

Хабарангиз бор, қайта ташкил этилган "Металлург" футбол клуби янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа олдида турган вазифа аниқ — Суперлигага чиқиш.

Шу боис клуб таъсисчиси 2026-йилнинг 26-январ кунидан бош директор лавозимига Мирзаев Улўғбек Абдусаттаровични тайинлади. Тажрибали мутахассис билан уч йиллик битим имзоланди.

Шунингдек, жамоа бош мураббийи сифатида Илҳом Мўминжонов билан 2028-йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартнома тузилгани ҳақида куни-кеча ЎзПФЛ ҳам эълон қилди.

Клуб спорт директори лавозимида Фарзод Зарипов фаолият олиб борадиган бўлди. Бундан ташқари, Мўминжоновга яна бир қатор мутахассислар ёрдам беради.

Дурбек Умаралиев — бош мураббий ёрдамчиси.
Андрей Шумара — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий.
Акмал Ортиқов — дарвозабонлар мураббийи.
Ойбек Қиличев — селекционер мураббий.
Исломбек Рустамов — таҳлилчи.
Ғофуржон Жўраев — шифокор.
Равшан Бегматов — маъмур.
Мансур Бойназаров — маъмур.
Мухтор Мардонов — массажчи.
Аброр Рустамов — массажчи.
Жасурбек Умаров — видеооператор.
Алишер Тошматов — хавфсизлик офицери.
Омонбой Тўхтамирзаев — медиа-офицер.

Шу билан бирга, Жамшид Мирабдуллаев клуб техник директори лавозимида фаолиятини давом эттиради. Нозим Эсонов эса селекционер вазифасида иш олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг