«Металлург» — PRO-Лиганинг энг сермахсул жамоаси
Ўзбекистон PRO-Лигаси баҳслари қизғин палласига кириб бормоқда.
Жамоалар 4 тадан ўйин ўтказиб улгуришди. Қувонарли жиҳати, "Металлург" 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, 10 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра жадвалда етакчи бўлиб турибди.
Бекобод жамоаси нафақат очколар бўйича балки сермахсуллик борасида ҳам энг яхши кўрсаткичга эга. Биринчи турда "Яйпан" дарвозасини икки бор ишғол этган Илҳом Мўминжонов шогирдлари, 2-турда Республика ФАга 1 та гол урган бўлса, учинчи ва тўртинчи турларда рақиб дарвозасига 3 тадан тўп киритди. Натижада, голлари сони 9 тани ташкил этаётган жамоамиз ҳақли равишда биринчи ўринни банд этиб турибди. PRO-Лига жадвалида 2 ва 3-ўринларда бораётган "Шўртан" ва "Арал" жамоалари бир хил 7 тадан гол уришга муваффақ бўлган.