«Металлург» ПФК байрам муносабати билан хотин-қизларни табриклади
"Металлург" футбол клубида, клуб академияси ва марказий стадионида, U-19 жамоаси тўп тебадиган "А.Аноксин" номидаги стадион ходимлари, ошхона, тиббиёт марказида, спорт базасида меҳнат қилиб, клуб фаолияти ривожига ҳисса қўшаётган аёллар байрам билан табрикланди.
8-март — “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан "Металлург" ПФКда фаолият юритаётган хотин-қизларга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилиб, уларга байрам совғалари топширилди.
Тадбир давомида "Металлург" ПФК бош директори Улуғбек Мирзаев жамоада самарали фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни самимий муборакбод этиб, аёлларнинг клуб ривожидаги беқиёс ўрни, шунингдек, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдаги муҳим ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, фидокорона хизматлари учун миннатдорлик билдирди.