locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Металлург» мураббийлар штабига икки мутахассис қўшилди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Металлург» мураббийлар штабига икки мутахассис қўшилди
Фото: Металлург ПФК

"Металлург" тайёргарликнинг дастлабки қисми Бекободда старт олди.

Жумладан, Мўминжонов мураббийлар штабига клуб учун бегона бўлмаган икки нафар маҳаллий мураббийлар Ильёс Қурбонов ҳамда Зоҳид Абдуллаев қўшилди.

Ҳар икки мутахассис "Металлург" мухлислари учун яхши таниш, ўз вақтида клуб либосида майдонга тушган собиқ ҳужумчилар саналади.

Профессионал футболчилик фаолиятини якунлагач, Ильёс Қурбонов 2015-йил Бекобод клубига қайтган ва турли лавозимларда фаолият олиб борган, бир муддат жамоа бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган.

Шундай қилиб, бунгача "Металлург" U-19 жамоасида иш олиб борган икки мутахассис эндиликда Илҳом Мўминжоновга бевосита ёрдам берадиган бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг