«Металлург» мухлисларни стадионга чорламоқда
5-апрел куни ПРО-Лига янги мавсуми старт олди.
Илк турда “Металлург” сафарда “Яйпан” клубига қарши майдонга тушди. Муросасиз курашларга бой бўлган ўйин жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди (2:1).
Хабар берганимиздек, учрашувда ўз севимлиларини қўллаб-қувватлаш учун бекободлик бир гуруҳ мухлислар Қўқон шаҳрига етиб боришди ва “Марказий” стадионида футболчиларимизга далда бўлиб туришди.
Ўз навбатида, турли сабабларга кўра Қўқонга етиб бора олмаган, аммо “Металлург” ПФКга бефарқ бўлмаган минглаб мухлислар ўйинни онлайн тарзда кузатиб боришди.
Ҳа, Бекободда футболни яхши кўришади. Шаҳар жамоаси олдига мавсумни муваффақиятли ўтказиб, Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Кеча ана шу йўлдаги дастлабки қадам ташланди. Таъкидлаб ўтиш лозим, ўйин якунлангач бошланган “табриклар ёмғирӣ” ҳамон давом этмоқда.
“Металлург” клуби барча мухлисларга миннатдорчилик билдиради ва мавсумдаги илк уй учрашувимизда футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун сиз азиз ишқибозларни 10-апрел куни Республика ФА жамоасига қарши ўйинга таклиф қилиб қолади.
Маълумот учун, мазкур учрашув Бекобод шаҳридаги “Металлург” стадионида 10-апрел, жума куни бўлиб ўтади.