locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Металлург» бир қатор футболчилар билан хайрлашди

Жамоани 9 нафар футболчи тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Металлург» бир қатор футболчилар билан хайрлашди
Фото: Металлург ПФК

PRO-Лигада мавсумнинг иккинчи қисмига қизғин тайёргарлик кўраётган Бекободнинг "Металлург" клуби таркибни шакллантириш ишларини ҳам унутгани йўқ.

Жумладан, жамоамиз бир қанча футболчилар билан дўстона руҳда хайрлашди. Биринчи даврада "Металлург" шарафини ҳимоя қилган — ҳимоячилари: Сардор Саъдуллаев, Асилжон Бегимқулов, Усмонали Абдукаримов, ярим ҳимоячилари: Иброҳим Нўмонов, Дониёр Нарзуллаев, Жавоҳир Убайдуллаев, Комил Тожидинов, Армин Бошняк ва ҳужумчи Мўминжон Мелиев жамоамиз сафини тарк этди.

"Металлург" ПФК бу футболчиларга кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади”, - дейилади клуб хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг