locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Металлург» қайта тикланди. Клуб мавсумни Пролигада бошлайди

Илҳом Мўминжонов эса бош мураббий лавозимига тайинланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Металлург» қайта тикланди. Клуб мавсумни Пролигада бошлайди
Фото: ЎФА

Бекободнинг "Металлург" футбол клуби фаолияти қайта тикланди.

Мазкур клубнинг фаолияти 2024 йилда тўхтатилган эди. Орадан икки йил ўтиб, "Металлург" яна Про Лига иштирок этади.

Шу муносабат билан тадбир ташкил этилди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этиб, "Металлург олдинги мавқейини яна тиклаб, миллий терма жамоага иқтидорли футболчиларни тайёрлаб беришида омад тилайман" — деб самимий тилак билдирди.

Шунингдек, клуб раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилди: Улуғбек Мирзаев бош директор, Илҳом Мўминжонов эса бош мураббий лавозимига тайинланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг