locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мессининг синглиси автофалокатга учради

Воқеа ўтган ҳафта содир бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мессининг синглиси автоҳалокатга учради
ФОТО: Getty Images

«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессининг синглиси Мария Сол Месси Майамида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳатлари олди. Ҳодиса ўтган ҳафта содир бўлган бўлиб, аёл рулда ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бошқарувни йўқотган ва автомашина деворга бориб урилган. Бу ҳақда Nueva Rioja нашри хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Мария Сол куйиш жароҳатлари билан бирга икки умуртқа поғонаси, товон суяги ва биллак суягидан синиш олган. Узоқ муддатли реабилитация талаб этилгани боис у «Интер Майами» клуби мураббийи Хулиан Ареллано билан 3 январга белгиланган тўй маросимини кечиктиришга мажбур бўлган.

Даволанишдан сўнг Мария Сол Месси реабилитация жараёнини давом эттириш учун АҚШдан ўзининг ватани — Аргентинадаги Росарио шаҳрига олиб келинган. Унинг турмуш ўртоғи бўлиши кутилмоқдаган Хулиан Ареллано «Интер Майами» U19 жамоаси мураббийи ҳисобланади ва Месси оиласи билан 12 йилдан бери таниш.

Маълумот учун, Лионел Месси саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби бўлиб, ҳозирда «Интер Майами» клубининг сардори ҳисобланади. Клуб ўтган мавсум якунларига кўра ўз тарихида илк бор MLS чемпиони бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг