locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мессининг номи «Интер Майами» стадионида абадийлаштирилади

Аренадаги шарқий трибуна аргентиналик юлдуз шарафига номланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

MLSнинг «Интер Майами» клуби жамоанинг янги стадионидаги шарқий трибуна ҳужумчи Лионел Месси шарафига номланишини эълон қилди.

Бу жаҳон футболи тарихида амалдаги футболчининг ўзи тўп сураётган стадионда унинг номи билан аталган трибуна мавжуд бўлган биринчи ҳолат бўлади. «Интер Майами»нинг янги аренасининг очилиши 4 апрель кунига режалаштирилган.

Лионел Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Унинг келишидан сўнг «Интер Майами» ўз тарихидаги дастлабки тўртта титулни қўлга киритди: ўтган мавсумда MLS Кубоги, 2024 йилда мунтазам чемпионат ғолиблиги, 2025 йилда MLS Шарқий конференцияси ғолиблиги ва 2023 йилда Лигалар Кубоги.

Жорий мавсумда аргентиналик юлдуз барча турнирлар доирасида 6 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйишга улгурди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг