Мессининг Ҳиндистондаги 21 метрли ҳайкали демонтаж қилинди
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
ФОТО: Getty Images
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида аргентиналик афсонавий футболчи Лионел Месси шарафига ўрнатилган 21 метрли улкан ҳайкал демонтаж қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда кузатилган кучли бўронлар оқибатида монумент конструкцияси шикастланган ва беқарор, хавфли ҳолатга келиб қолган. Шу сабабли хавфсизлик нуқтаи назаридан у қисмларга ажратиб олинган.
Мазкур маҳобатли ҳайкал кейинчалик қайта тикланиши ёки бошқа жойга кўчирилиши борасида ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Насрулло Каримов
Журналист