locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мессининг хет-триги бекор қилиниши мумкин

Жазоир ФИФАга шикоят қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Аргентина ва Жазоир ўртасидаги учрашувдан кейин мундиал атрофида янги можаро юзага келди. Хабарларга кўра, Жазоир томони ФИФАга расмий шикоят билан мурожаат қилган.

Жазоир вакиллари учрашувнинг 32-дақиқасидаги баҳсли эпизодга эътибор қаратмоқда. Уларнинг фикрича, Лионель Месси ўша вазиятда қоида бузган ва ҳакам аргентиналик юлдузга қизил карточка кўрсатиши керак эди.

Аммо ҳакам Мессига нисбатан ҳеч қандай интизомий чора қўлламади ва у учрашувни давом эттириб, кейинчалик хет-трик қайд этди. Айнан шу ҳолат Жазоир томонининг норозилигига сабаб бўлди.

Ҳозирча ФИФА бу масала бўйича ҳеч қандай расмий қарор эълон қилмаган. Шикоят кўриб чиқилган тақдирда ҳам, ўйин натижаси ёки Мессининг хет-триги бекор қилиниши эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг