Мессининг фаолиятидаги голлари сони 923 тага етди
Ҳозирда икки футболчи ўртасида урилган голлар бўйича фарқ 54 тани ташкил этмоқда.
ФОТО: Getty images
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси профессионал фаолиятидаги 923-голини урди.
Гап шундаки, 39 ёшли аргентиналик юлдуз МЛС доирасида «Торонто»га қарши кечган учрашувда гол муаллифи бўлди. Лео гол урганига қарамай, «Интер Майами» ўз майдлнидаги беллашувда рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Манбада келтирилган статистикага кўра, Месси фаолияти давомида 1170 та учрашув ўтказиб, 923 та гол урган ва 420 та голли узатмани амалга оширган.
Унинг азалий рақобатчиси, «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобида эса 1331 та учрашувда 977 та гол ва 261 та голли узатма бор.
Ҳозирда икки футболчи ўртасида урилган голлар бўйича фарқ 54 тани ташкил этмоқда.